Ушбу ҳафта ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистон республикаси гидрометеорология хизмати маркази 1-4 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади. 1-2 октябрда ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 3-4 октябрда 18-23 даража иссиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади. 1 октябрда ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража, 2-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади. 1 октябрда ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража, 2-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади. 1-2 октябрда ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 22-27 даража, 3-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 2 октябрда баъзи ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 3-4 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан келган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади. 1-2 октябрда ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23, 3-4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан келган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.