Устоз ўгитлари

🔷 Агар мақсадимга етаман десанг, уч нарсадан йироқ бўл: ўғирлик,сотқинлик, хиёнат.

🔷 Агар ҳурмат-иззатда яшайман десанг, уч нарса ҳақида мақтанма: мол-мулкинг, еган таоминг, уйингда бўлган гап.

🔷 Агар бирон ишни аъло даражда бажараман десанг, учта шартга риоя қил: шошмасдан гапир, шошилмасдан юр, шошмасдан овқат тановул қил.

🔷 Агар дунёда номим қолсин десанг: илму-ҳунарли бўл, солиҳ фарзанд тарбия қил, шогирд тайёрла.

🔷 Ньютон дарахт остида ётганида бошига олма тушгандан кейин олам тортишиш қонунини яратганидек, ҳар бир инсон бошига ташвиш тушгандагина ўз тақдири ҳақида қайғура бошлайди.

🔷 Шоирнинг шеъри ва хонанда ашуласи инсон руҳиятига маърузадан ўн карра кўп таъсир қилади.

🔷 Ўғил ва набира туғилганда улар шарафига терак ва ток ниҳоли ўтқазинг.

🔷 Руҳияти зўр инсон очлик ва ташналикка, иссиқ ва совуққа чидай олади.

Абдуманнон АБДУРАҲИМОВ,

фахрий алоқачи.