Уйғонган вулқонлар
Ҳаракатдаги вулқонлар жойлашган мамлакатлар аҳолиси учун бу йил ташвишли келди. Италиянинг тоғли ҳудудида вулқонлар бири кетидан бири отилди. Конгода вулқон ўнлаб одамлар умрига зомин бўлди.
Сайёра яна қаерда навбатдаги вулқон отилар экан, дея ташвишда қолди.
Вулқон отилиши бир ҳисобдан чиройли ва мафтункор. Албатта, сиз қайноқ лава оқаётган жойдан узоқда бўлсангиз. Оловли оқим остонасида қолган одамга эса фақат ҳамдардлик билдиришдан бошқа илож йўқ. Италиядаги Стромболи ороли аҳолиси ана шундай вазиятга тушди. Май ойи ўрталарида орол номидаги вулқон кутилмаганда жунбушга келди. Унинг ўпқонидан кўкка қора тутун ўрлади. Қайноқ лаванинг оловли тили бутун оролни қамраб олди. Маҳаллий аҳоли хавф остида қолди.
Стромболи кейинги пайтларда тез-тез даҳшатли жунбушга келмоқда. Бундан олдин вулқон 2020 йил 3 июлда уйғониб, 35 ёшли сайёҳнинг умрига якун ясаган ва табиий гўзалликни яхши кўрувчи яна бир ишқибозини яралаган эди. Вулқон ўз тарихида бундай қутурмаганди, дейди маҳаллий аҳоли.
Олимлар бу йил бутун ҳудудда, жумладан, Италиянинг курорт районларида вулқонлар оммавий фаоллашувидан хавотирдалар. Шу йил Эгна ва Сицилия вулқонларини уйғониши бу ташвиш бежиз эмаслигини кўрсатди. Этна «сайр қилувчи вулқон» лақабини олди. У аста-секин Ўрта ер денгизига силжимоқда, юзида ёриқлар пайдо бўляпти, улардан ҳар дақиқада вулқон отилиши мумкин. Бу маҳаллий аҳолига ҳам, сайёҳларга ҳам жиддий муаммолар келтирмоқда. Афсуски, Индонезияда аҳвол янада таҳликали. Май ойида уйқудаги Синабунг вулқони уйғонди. Тўрт юз йилдан кейин унинг биринчи уйғониши 2010 йилда рўй берганди. Аммо бу йилгиси ўта даҳшатли бўлди: вулқон ўпқонидан отилган олов ва пул 12 минг маҳаллий аҳолини ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди. Ҳукумат аҳолини оммавий равишда эвакуация қилишга мажбур бўлди.
Ўтган йили Индонезиядаги Левотоло вулқони Ламбеси оролида уч минг кишини эвакуация қилишга сабаб бўлганди. Индонезия вулқоншунослари сайёҳларни вулқонлар жунбушга келаётган районларга бермаслик ҳақида огоҳлантирмоқдалар. Бундай олганда Тинч океани оловли ҳалқасида жойлашган Индонезияда вулқонлар отилиши ажабланарли ҳодиса эмас. Аммо бу йил вулқонлар отилиши тез-тез рўй бераётгани олимларни ҳайрон қолдирмоқда.
Конгода отилган Ньирогон вулқони шу йил 20 майда бир неча қишлоқларни куйдириб кулга айлантирди. 9 киши уйи билан бирга ёниб кетди, бир қанча одам заҳарли газдан буғилди. Офат 32 кишининг ҳаётига нуқта қўйди.
- Уйқудаги ёки ҳаракатдаги вулқонлар яқинида йирик шаҳарлар кўп эмас. Токио Фурзилма тоғидан 140 километр берида жойлашган. Ҳаракатдаги вулқон мамлакат рамзига айланган. Бир қараганда 140 километр хавфсиз масофа. Афсуски, ундай эмас. 1707 йилда уйғонган вулқон шаҳарни 15 сантиметр қалинликда кул билан қоплади. Ўтган 300 йил давомида шаҳар кенгайиб, аҳолиси 14 миллион кишига етди. Фудзиямо вулқони отилса Япония кутаётган экологик фожиа кўламини тасаввур ҳам қилиш қийин. Токиода йирик саноат корхоналари, ривожланган инфраструктура кунпаякун бўлиши аниқ. 750 минг киши қурбон бўлиши мумкин. Ўйлаймизки, бу йилги вулқонлар улкан шаҳарни четлаб ўтади, деб ният билдиради «Мир новостей» (2021 й 22 июнь) ҳафтаномаси.
Т.Шомуродов тайёрлади.