V Пара Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ёшлари биринчи ўринда
Кеча Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси тантанали кутиб олинди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза - жами 197 та медални қўлга киритиб, 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси спортнинг пара енгил атлетика, пара таэквандо, бочча, пара сузиш, пара армрестлинг, пара пауерлифтинг спорт турлари бўйича иштирок этди.
Маълумот учун: 2021 йил Баҳрайнда ўтказилган IV Пара Осиё ўйинларида спортчиларимиз 16 та медал (11 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза) олиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллаган эди.