Вазир Тойлоқдаги ривожлантириш марказидаги ҳолатни танқид қилди

Мактабгача таълим вазири А. Шин бугун Тойлоқ туманидаги коллежлардан бирида ташкил этилган, 192 нафар болани қамраб олган Илк ривожлантириш марказини кўздан кечирди.

Илк ривожлантириш марказига қатнайдиган болажонларнинг барчаси кам таъминланган оилалар фарзандлари.

Вазир Илк ривожлантириш марказини танқид қилган ҳолда, ҳолатни ўрганиш юзасидан вазирлик Ишчи гуруҳини ташкил этиш вазифасини қўйган. Шунингдек, педагог кадрларнинг малакасини ошириш зарурлиги таъкидлаган.