Вазирлик ресторан ва кафеларга нисбатан табиий газдан фойдаланиш бўйича чекловлар нима учун қўлланилаётгани юзасидан изоҳ берди
Газ таъминоти қувватларини ошириш мақсадида газ таъминоти корхоналари томонидан мавжуд газ таъминоти инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича фаол иш олиб борилаётганини, бу эса ҳозирги вақтда истеъмолни ошириш пайтида табиий газни тенг тақсимлаш имкониятига эга эмаслигини маълум қиламиз, дейилади вазирлиги ахборот хизмати хабарида.
Шу муносабат билан табиий газ тақсимотини мувозанатлаштириш бўйича махсус вақтинчалик чоралар кўрилмоқда. Бу эса уйлар, хонадонлар, мактаблар, болалар боғчалари ва шифохоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш имконини беради.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг амалдаги шартномаларида куз-қиш даврида газ етказиб беришга чекловлар киритилиши кўзда тутилган бўлиб, шунинг учун ҳам улар муқобил ёнилғи манбаларига эга бўлишлари керак.
Қисқа муддатларда куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишни амалга ошириш кўзда тутилган.
Шу муносабат билан 2020 йилнинг 1 ноябридан жорий этилган хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе) учун табиий газдан фойдаланишга доир чекловлар табиий газ сотиб олиш бўйича шартномаларда кўзда тутилган зарур чора ҳисобланади.
Олдинда йилнинг совуқ мавсуми турибди, шунинг учун табиий газ таъминоти узилишларсиз ва керакли ҳажмда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари, шифохоналар ва таълим муассасаларига етказиб берилиши керак, дейилади хабарда.