Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов тадбиркорлар билан учрашди: 40 та мурожаатнинг 25 таси учрашувгача ҳал этилди

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида бугун вилоят ҳокимлигининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

Бу галги учрашувгача ҳафта давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 40 та масалада мурожаатлар рўйхатга олинган. Учрашувгача тегишли мутасаддилар 25 та масалани ҳал этган. Бугунги учрашувда муаммоси жойларда тўлалигича ечимини топмаган 15 нафар тадбиркор вилоят ҳокимига мурожаат қилди.

Тадбиркорларда юзага келган масалалар ечими бўйича мутасадди ходимлар бириктирилиб, назоратга олинди.