Вилоят ҳокими: Россияга бориб ишлашнинг ҳожати йўқ. Шу ерда ҳам мўмай даромад топса бўлади
Эркинжон Турдимов Пахтачи туманидаги Қувондиқ ва Ёбу маҳаллаларидаги аҳоли томорқаларини кўздан кечирди. Ёбу маҳалласида иссиқхоналар ташкил этган томорқа эгалари фаолиятини юқори баҳолади.
- Ҳар бир ҳовлида иссиқхона бўлиши керак, - деди ҳоким. - Аҳоли бирлашиб, бамаслаҳат иссиқхоналар ташкил қилиб, харидоргир маҳсулотлар етиштирса, четда ёки Россияда ишлашга ҳожат қолмайди. Шу ерда туриб ҳам мўмай даромад қилса бўлади. Тадбиркорлик билан шуғулланаман, деган ҳар бир фуқарога имкониятлар яратиб берамиз. Кредит масаласида энди муаммолар бўлмайди.
- Маҳалламиз йўлининг аҳволи жуда оғир, - деди Қувондиқ маҳалласида яшовчи Дилмурод Хамроев. – Ушбу масалани бугунги қабулда вилоят ҳокимига билдирдик. Э.Турдимов маҳалламиз йўли билан боғлиқ ҳақиқий аҳволни ўзи келиб кўрди ва масала юзасидан тегишли ташкилот мутасаддилари билан маслаҳатлашди. Йўлимиз Наврўз байрамигача таъмирланадиган бўлди.