Вилоят ҳокими Хитойнинг юртимиздаги элчиси билан учрашди

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқандга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь хоним билан учрашди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, учрашувда вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш, Пахтачи ва Қўшработ туманларида қурилиш саноати, чорвачилик, паррандачилик ҳамда боғдорчилик йўналишлари бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, Самарқанд делегациясининг Хитой Халқ Республикасига кутилаётган ташрифи доирасидаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

11 март куни Самарқандга келган Цзянь Янь хоним кеча Самарқанд давлат чет тиллар институтида бўлиб, бу ерда таълим олаётган талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим жараёни ҳамда Конфуций институти фаолияти билан яқиндан танишган эди. Институт раҳбарлари билан таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказганди.