Виртуал сув нима?
- 08.05.2019 07:02
- 360
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаётий тажриба ва кузатишларимиз натижасида шўр сув, музлаган сув, тоза ичимлик суви, техник сув, лойқа сув ҳақида эшитганмиз. Аммо виртуал сув тушунчаси ҳақида сизнинг хабарингиз борми?
Виртуал сув биз ҳар куни истемол қиладиган озиқ-овқатларни етиштириш учун кетган сувнинг ҳажмидир. Масалан, бир килограмм буғдой етиштириш учун (лалми бўлмаган) 1000 литрга яқин сув сарфланади. Яъни мазкур бир килограмм буғдой учун виртуал сув - 1000 литрга тенг. Мутахассисларнинг ҳисоб- китобига кўра, битта одамнинг виртуал сув истемол қилиш ҳажми бир кунда 1 м куб, яшаб қолиш учун 2,6 м кубни ташкил этади.
Дунёдаги 92 фоиз ишлатиладиган сув ҳажми қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Сув кўп истеьмол қиладиган ғалла, шоли ва маккажўхори етиштиришга жаҳондаги чучук сувнинг 27 фоизи сарфланади. Тадқиқот натижасига кўра, гўшт ишлаб чиқаришга 22 фоиз, сутга 7 фоиз сув сарфланиши аниқланган.
Турғунбой Хидиров тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 35 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!