Волейбол: “Ўзтелеком” жамоаси чемпион бўлди
Самарқанд шаҳрида эркаклар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг олий лига учинчи тур финал баҳси бўлиб ўтди.
Унда Самарқанднинг “Ўзтелеком” жамоаси Тошкент шаҳрининг “Ориент” жамоаси устидан ғалабага эришди. Тошкент вилоятининг “АГМК” жамоаси эса учинчи ўрин билан кифояланди.
- Вилоятимизнинг “Ўзтелеком” жамоаси волейбол бўйича республикада асосий учликда қатнашиб келяпти, - дейди Самарқанд шаҳар “Алоқа” волейбол спорт клуби раҳбари Содиқ Қулмурзаев. – Тошкентнинг “Ориент” жамоаси билан бир неча бор тўқнаш келганлиги боис, финалда спортчиларимизнинг қўли баланд келди.
Аҳрор ШАМСИЕВ.