Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда ННТлар фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-тур танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилиш ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш, ҳуқуқ ва манфатларини таъминлаш;
- аҳолининг маънавий-аҳлоқий билимларини ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
- хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда оммалаштириш;
- низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни шакллантириш.
- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш ҳақидаги тафсилотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2021 йил 30 августгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.


Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси 159 “а” уй манзилига манзилига Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00.