Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 55-сессияси 21 январь куни ўтказилади
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ж.Ўроқов бугун, 12 январь куни "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ эллик бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг эллик бешинчи сессияси 2022 йил 21 январь куни соат 10:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Р.Қобиловнинг вилоятда жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва маданий бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) минтақавий вакиллиги (И.Тўхтасинов) нинг 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
- вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриевнинг вилоятда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан 2021 йил якунлари ҳамда жойларда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
- “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти директори Ғ.Маматқуловнинг вилоят аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
- “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали раҳбари А.Муҳаммадиевнинг вилоятда “Табиий газ назорати ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
- бошқа масалалар.