Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқаро ўйинларда гол уриш бўйича Шомуродов Бензема ва Салоҳ билан бир хил натижа қайд этди

IFFHS сайти 2022 йилда халқаро ўйинларда гол уриш бўйича тўпурарлар рейтингини эълон қилди.

Клублар ўртасида ўтказилган халқаро баҳслардаги ҳамда терма жамоалардаги урилган голлар ҳисобга олинган.

Биринчи ўринни Лионель Месси эгаллади (22 та гол). Иккинчи ўрин Килиан Мбаппега (21 та гол) насиб этди.

Қизиғи, ушбу рейтингнинг кучли ўнлигига ҳамюртимиз, "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам кирди.

Рейтинг:

  1. Лионель Месси (Аргентина) – 22 гол
  2. Килиан Мбаппе (Франция) – 21
  3. Хулиан Альварес (Аргентина) – 15

4-5. Эрлинг Холанд (Норвегия) – 14

4-5. Садьо Мане (Сенегал) – 14

6-7. Роберт Левандовски (Польша) – 13

6-7. Педро (Бразилия) – 13

8-11. Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) – 12

8-11. Ришарлисон (Бразилия) – 12

8-11. Муҳаммад Салаҳ (Миср) – 12

8-11. Карим Бензема (Франция) – 12