"Хишрав"даги боғча кўчасига тош ётқизилади
Бугун телеграм каналимизда «Қурувчи боғчамиз кўчасини вайрон қилди» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси жавоб йўллади.
Унда шундай дейилади: "Инспекция ходимлари томонидан ушбу манзилда ўрганишлар олиб борилди.
Маълум бўлишича, «Самарқандсувмахсусдренаж» масъулияти чекланган жамияти томонидан Хишрав маҳалласидаги учта кўчада режа асосида канализация тармоғи ўтказиш белгиланган. Бунинг учун корхона ходимлари белгиланган лойиҳа-смета асосида йўлни ковлаб, тармоқ тортишган ва йўл текисланган.
Бироқ тупроқ йўл ёғингарчилик туфайли лой ҳолга келган. Қурилиш корхонаси ушбу мактабгача таълим муамссасаси жойлашган кўчага ўз ҳисобидан тош ётқизиш ишларини бошлади. Бошқа кўчалар ёмғирли кунлардан сўнг лойиҳа-сметада кўрсатилгандек текисланади".