Хитой шарқидаги меҳмонхона қулади, қурбонлар бор
- 14.07.2021 16:41
- 57
- Хориж
Цзянсу провинцияси Сучжоу шаҳридаги меҳмонхона биноси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди. Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари якунланди, дея хабар берди Хитой марказий телевидениеси.
Сучжоу районларидан биридаги «Сыцзи Кайюань» меҳмонхонаси қулаши 12 июль куни, тушдан кейин номаълум сабабларга кўра содир бўлди. Бино қулагач, 23 киши вайроналар остида эканлиги аниқ бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, қутқарувчилар вайроналар остидан 23 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлишди, улардан беш нафари касалхонага ётқизилди.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Теглар:
Хитой
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим