Хитойда жанг санъати марказида содир бўлган ёнғинда 18 киши ҳалок бўлди
- 25.06.2021 13:38
- 28
- Хориж
Хитойнинг марказий қисмидаги Хэнань провинциясининг Шанцю шаҳридаги жанг санъати марказида ёнғин юз берди. Унда 18 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳат олди, дея хабар беради Чжэньчэн округи ҳукумати.
Ёнғин бугун соат 03:00да содир бўлган. Ёнғин пайтида марказда қанча одам бўлганлиги маълум эмас.
Барча жабрланганлар касалхоналарга етказилган, тўрт кишининг аҳволи оғир, 12 киши енгил тан жароҳати олган.
Ҳозирга қадар ёнғин ўчирилган, марказ раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.