Хитойлик олимлар коронавируснинг тажовузкор штамми ҳақида эълон қилди

Хитойлик олимлар SARS-CoV-2 коронавируси келтириб чиқарган COVID-19 касаллигининг патогенези ушбу патогеннинг штаммига қараб ўзгариши мумкинлигини аниқлади.

MedRxiv порталида эълон қилинган тадқиқотда мутахассислар хитойлик 11 нафар беморнинг турли хил коронавирус мутациялари намуналарини ўрганиб чиқди ҳамда турли хил штаммларнинг инсон ҳужайраларига тезда кириб боришини аниқлади.

Олимларнинг фикрига кўра, топилган энг тажовузкор мутациялар ҳозирда Италия ва Испанияда кенг тарқалган. Нисбатан фаолроғи эса АҚШда  учрамоқда.

COVID-19 вирусини чақирувчи энг агрессив штаммлар энг заифларига қараганда 270 баравар кўп.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, заиф коронавирус мутациялари одамларнинг барча гуруҳи учун ўлим хавфини камайтиради.

Дейлик, 30 ва 50 ёшдаги иккита бемор заиф мутацияларни юқтириб олди, касаллик иккиласи учун ҳам қийин кечади. Аммо улар тузалиб кетади. Лекин нисбатан кекса бемор интенсив терапияда даволанади.