Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: 2024 йил Россия - Украина урушининг ҳал қилувчи йили бўлиши айтилди. ҲАМАС ва Исроил келишув имзолаши мумкин

🔹 Швеция Финляндия билан биргаликда иттифоққа қўшилиш учун ариза берган эди, иккинчиси қўшнисидан фарқли ўлароқ ўз йўлида деярли ҳеч қандай тўсиқларга дуч келмади. Швециянинг НАТОга бўлган машаққатли йўли ниҳоясига етди. Венгрия парламенти Туркиядан кейин Стокголмнинг ҳарбий иттифоққа қўшилиш ҳақидаги аризасини деярли икки йиллик кутишдан сўнг ратификация қилди.

🔹 Венгрия мухолифати ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда. Венгриянинг тўртта мухолиф партияси Будапештда қўшма намойиш уюштирди. Улар Орбан иттифоқчиси – президент Каталина Новак судланган педофилнинг авф этилиши билан боғлиқ жанжал туфайли ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлгач, ҳукумат истеъфосини талаб қилишди. Венгрияда президент парламент томонидан сайланади. Бу масала бўйича овоз бериш санаси ҳали белгиланмаган. Давлат раҳбарининг вазифаларини энди парламент спикери бажаради.

🔹 "Украинада тинчликка эришиш учун музокаралар зарур, унда Владимир Путин иштирок этиши керак". Бу ҳақда Австрия канцлери Карл Нехаммер маълум қилди. У, шунингдек, агар “фойдали бўлса”, келажакда Россия президенти билан учрашишни истисно қилмаслигини айтди.

🔹 "Россия билан урушнинг учинчи йили ҳал қилувчи бўлади", деди Зеленский матбуот анжуманида. "Бизнинг режаларимизни қанчалик кам одам билса, биз шунчалик тез ғалаба қозонамиз", деди у.

🔹 АҚШ президенти Жо Байден Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга 4 мартгача эришилиши мумкинлигини айтди.

🔹 Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) 27 февралдан бошлаб 19 та озиқ-овқат қўшимчалари, жумладан, машҳур шакар ўрнини босувчи стевиядан фойдаланишни тақиқлади. Яна бунга чумоли кислотаси, айрим махсус бўёқлар, аммоний асетат ва бошқалар киради. Ичимлик ва бошқа маҳсулотларга қўшиладиган ушбу қўшимчалар инсонлар ва айниқса болаларга жиддий зарар етказиши мумкин.

🔹 Эрон инсоният учун энг катта хавф туғдираётгани учун дунёдаги барча ядровий қурол захираларини йўқ қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян айтди. У “Яқин Шарқда ядро қуролидан холи ҳудуд яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг айби билан самарасиз қолаётганидан” афсусда эканини билдирди.

🔹 Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Муҳаммад Штайе бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Тахминларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг истеъфога чиқиши Ғазо секторидаги можарога барҳам бериш бўйича олиб борилаётган воситачилик ҳаракатлари ҳамда Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва анклавдан блокадани олиб ташлаш бўйича халқаро кафолатлар берилиши билан боғлиқ.

🔹 Венгрия парламенти яқингача Конституциявий суд раиси лавозимида ишлаб келган Тамаш Шужокни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади.

🔹 АҚШнинг Миссури штати фуқароси суғурта пули учун ўз оёқларини кесиб ташлади. 2023 йил ноябрь ойида 60 ёшли одам тракторга уланган ўроқ машинаси билан содир бўлган авариядан сўнг иккала оёғидан айрилган. Бироқ, америкалик суғурта имтиёзларини олиш учун ариза топширгач, экспертлар бир нечта номувофиқликларни аниқлаган.