Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Мўғулистонда "абадий музликлар" майдони қарийб 40 фоизга қисқарган. Испанияда яна ҳалокатли тошқинлар кутилмоқда

🔹 АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйдаги учрашувда амалдаги президент Жо Байден билан суҳбатда Украинадаги можаро ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилган. Бу ҳақда у New York Post газетасига берган интервьюсида айтди. Трамп Байден билан бу икки мавзуда уларнинг қарашлари бир хил эмаслигини таъкидлади.

🔹 Украина Ташқи ишлар вазирлиги Британиянинг The Times газетасининг “Киев 1945 йилда Нагасакига ташланган қуролга ўхшаш оддий қуролни тезда яратиши мумкин”, деган даъвосига изоҳ берди. “Украина "Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома"га амал қилади. Биз ядро қуролига эга эмасмиз, ишлаб чиқмаймиз ёки яратмоқчи эмасмиз. Украина МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилади ва унинг мониторинги учун мутлақо шаффофдир”, дейилади ТИВ баёнотида.

🔹 Бразилияда мамлакат Олий суди биноси ёнида иккита портлаш содир бўлди, натижада бир киши ҳалок бўлди. Воқеа G20 саммитига саноқли кун қолганида содир бўлмоқда.

🔹 Доналд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши Жанубий Кореяни Украинага тўғридан-тўғри қурол жўнатиш имкониятини қайта кўриб чиқишга ундамоқда. Жанубий Корея ҳукумати Киевга ҳалокатли ёрдам жўнатмаслик ҳақидаги сиёсатини ўзгартириш ёки янгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун энди Трампнинг позициясини ҳисобга олиши керак, дейди "Bloomberg".

🔹 Исроил армияси Ғазо секторидаги фаластинлик қочқинлар лагерлари ва гуманитар ҳудудларга ҳужум қилмоқда.

🔹 Япония ва Буюк Британия иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатлашувлар учун янги форматни йўлга қўйиш ниятида. Шунингдек, Доналд Трамп бошчилигидаги янги АҚШ маъмурияти билан савдо музокараларида ҳамкорлик қилади.

🔹 Қирғизистоннинг собиқ бош вазири, йирик MBank эгаси Омурбек Бабанов Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш схемалари орқали Кремлни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинмоқда. Айни дамда Бабанов вакиллари санкцияларни четлаб ўтиш билан боғлиқ схемаларга алоқадорлигини рад этишмоқда.

🔹 Зеленскийнинг идораси сайловларни 2025 йилда ўтказиш эҳтимолини рад этди.

🔹 Россия корхоналари Ҳиндистондан мигрантларни ёллай бошлади. ОАВга кўра, энди чет элликлар "қўлга" 70 минг рубль маош олишади ва "бундан камини тан олмайди". 1 январдан эса компаниялар иш ҳақини 100 минг рублгача ошириши кутилмоқда. Айтиш жоизки, Россиядан бир йил олдингига нисбатан 45 фоиз кўпроқ муҳожирлар чиқариб юборилган.

🔹 Трамп АҚШ Конституциясини четлаб ўтиб, учинчи президентлик муддатига ҳаракат қилишини айтди. Маълумки, АҚШ Конституциясига кўра, бир шахс кетма-кетми ёки танаффус биланми икки марта давлат раҳбари этиб сайланиши мумкин.

🔹 Испанияда яна сув тошқинлари кутилмоқда. Қиролликнинг жануби ва шарқида ёғингарчилик туфайли огоҳлантириш даражаси максимал –ўта хавфлига кўтарилган. Октабрь ойи охирида кучли ёмғирлар Испанияда кенг кўламли сув тошқинларига сабаб бўлди. 200 юздан зиёд киши ҳалок бўлган.

🔹 Мўғулистон Президенти Ухнаагиин Хурелсух илмий маълумотларга асосланиб, сўнгги 80 йил ичида мамлакатдаги абадий музликлар майдони қарийб 40 фоизга қисқарганини айтди. Мўғулистоннинг умумий сув ресурсларининг 10,5 фоизини ташкил этувчи абадий музликлар қисқаришда давом этмоқда.