Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди

🔻 Шимолий Корея йил бошидан бери тўртинчи марта бир нечта қанотли ракеталарни учирди. Ракеталар Корея ярим ороли ва Хитой ўртасидаги денгиз томон учирилган.

🔻  2023 йил ёзида бошланган Украина қарши ҳужумининг муваффақиятсизлиги мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ва мамлакат президенти Владимир Зеленский ўртасидаги зиддиятни кучайтирди. Келишмовчилик сабабларидан бири Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони ҳукуматни армияни тўғри ёллашга тўсқинлик қилаётганликда айблайди. Ўтган ҳафта Зеленский генерал Залужнийни лавозимидан четлатишга уринди, бироқ у муваффақиятсизликка учради.

🔻  Америка президенти Жо Байден маъмурияти Вакиллар палатасида Украинага маблағ ажратмасдан Исроилга қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги республикачилар қонун лойиҳасига қарши. Оқ уй "бу ҳийлага кескин қарши" дейилади хабарда.

🔻  Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британия қуролли кучлари хусийлар нишонларига бир суткада иккинчи бор зарбалар берган.

🔻  Ал-Ахбар: Ҳизбуллоҳ барча бўлинмаларни шай ҳолатга келтирган. "Ҳизбуллоҳ раҳбарияти яқин келажакда Исроил билан уруш бошлашни истисно этмайди". Бу ҳақда ташкилот ижроия кенгаши раҳбари Сафиуддин маълум қилган.

🔻  Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп вилоятида вертолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Вертоёт Полиция Бош бошқармасининг Авиация бўлимига қарашли бўлган.

🔻  Илон Маск Байденни муҳожирлар ёрдамида “бир партиявий давлат” қуришга уринишда айблади.