Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Украинада юқори мартабали амалдорларга телеграм таъқиқланмоқда
🔹 Ғазо секторидан Исроил марказига узоқ масофали ракеталар билан зарба берилди. Жароҳатланганлар бор.
🔹 Карачи шаҳридаги содир бўлган портлашда икки Хитой фуқароси ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Якшанба куни кечқурун Хитой томонидан молиялаштирилувчи корхона автокарвони террорчи ҳужумига учраган. Уни Балужистон озодлик армияси ўз зиммасига олган.
🔹Эрон аэропортлари рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш ишларини тиклади. Мамлакатда барча рейслар кеча кечқурун бекор қилинган эди. Сабаби "оператив чекловлар" экани айтилмоқда.
🔹 Эрон етакчиси Али Ҳуманаий 2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумига изоҳ бериб, бу воқеа яҳудий давлатини “70 йил”га орқага сурганини айтди.
🔹ОАВ Хитой разведкаси АҚШнинг учта йирик интернет провайдерини бузиб киргани ҳақда хабар тарқатди.
🔹 Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг дунёнинг энг кўп маош олувчи етакчисига айланди. Вонг йилига тахминан 1,69 миллион доллар ишлайди ва йилига тахминан 570 минг доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган Швейцария президенти Виола Амҳерддан сезиларли даражада олдинда.
🔹 Грузия парламенти президентнинг импичмент жараёнини қайта бошлади.
🔹 Қримдаги энг йирик нефть омборида ёнғин содир бўлиб, фавқулодда ҳолат жорий этилди.
🔹 Европадаги энг кўп ноқонуний мигрантлар Буюк Британияда яшайди. Мамлакатда 745 минг нафаргача ноқонуний муҳожир бор, бу Франциядагидан деярли икки ярим баравар кўп. Иккинчи ўринни 700 минггача ноқонуний мигрантлар истиқомат қиладиган Германия эгаллаган.
🔹 Миллиардер Илон Маск АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трампни қўллаб-қувватлаш мақсадида Х ижтимоий тармоғидаги профил суратини ўзгартирди.
🔹 Ҳусийлар 2023 йил ноябридан бери 190 дан ортиқ кемага ҳужум қилгани маълум қилинди.
🔹 Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Исмоил Қаани Исроилнинг 27 сентябр куни Байрутга берган зарбасидан бери алоқага чиқмаган.
🔹 Украина Олий Радаси девонининг мансабдор шахсларига ўз телефонларига Телеграм мессенжерини ўрнатиш ва иш мақсадларида фойдаланиш тақиқланди.