Хорижда меҳнат қилишни истаганларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида истеъмол кредити берилади
Кредит мамлакатдан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бошлаш билан боғлиқ дастлабки харажатларни тўлаш учун мўлжалланган.
Бунда меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда 2 миллион сўм миқдорида бир йил муддатга берилади:
-2020 йил 1 январдан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида;
- 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкада.
Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:
➖банк томонидан белгиланган шаклдаги ариза;
➖қарз олувчи ва қўшимча тўловчининг паспорти;
➖меҳнат органининг илтимосномаси.
Шунингдек, ушбу кредитни олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузиш лозим.
Суғурта компанияларига йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этилади.