Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида аёлнинг 7 йиллик муаммоси ҳал бўлди
- 14.06.2019 10:13
- 76
- Жамият
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аёлларни қийнаётган турли муаммоларга ечим топиш мақсадида доимий равишда амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.
Куни кеча Қўмита ёрдамида фуқаро Тоштилла Абдуллаеванинг етти йиллик муаммосига ечим топилди, деб хабар қилмоқда қўмита матбуот хизмати.
Аёл бундан 7 йил аввал фирибгарларнинг домига тушиб, ҳам уйидан айрилган ҳам тухматга қолиб, 7 нафар оила аъзолари билан кўчада қолган. Бу вақт оралиғида Хотин-қизлар қўмитаси ёрдамида аёлга Юнус-Обод туманидан вақтинчалик турар-жой ажратилган.
Бугун Қўмитанинг вакиллари иштирокидаги суд мажлисида аёлнинг муаммосига ечим топилиб, унинг уйи қайтарилишига муваффақ бўлинди, аёлнинг ўзи эса оқланди. Айбдорлар эса қилмишига яраша жазо оладиган бўлди.
Теглар:
хотин-қизлар қўмитаси