Хусусий мактабда 83 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар овқатдан заҳарланди
- 30.09.2019 21:50
- 218
- Саломатлик
Андижон шаҳридаги “Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy” нодавлат таълим муассасасида 30 сентябрь куни 83 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар овқатдан заҳарланган.
Маълумотларга кўра, 30 сентябрда мактабга келган ўқувчилар сони 217 нафарни ташкил этган. Тушлик пайтида 75 нафар ўқувчи ҳамда 7 нафар ўқитувчи овқатдан заҳарланган.
Соат 19:00 ҳолатига кўра, заҳарланганлардан 12 нафар ўқувчи вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига, 14 нафар ўқувчи ва 3 нафар ўқитувчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Андижон филиалига ҳамда 49 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда заҳарланган ўқувчи ва ўқитувчилар шифокор назоратида бўлиб, уларнинг соғлиғи яхшиланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа