Хусусий тиббиёт муассасалари кимларга бепул тиббий хизматлар кўрсатди?
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан қуйидаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:
• ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
• I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
• муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
• ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
• етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
• 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар.