ХХ асрнинг энг йирик кема ҳалокатлари

Барча денгиз ҳалокатлари орасида муболағасиз энг машҳури “Титаник” ва унинг йўловчиларининг фожиасидир. Бироқ ХХ асрда ундан ташқари Голливуд фильмлари сюжетига айланишга улгурмаган ўнлаб йирик сувдаги ҳалокатлар содир бўлган. Бу кемаларнинг скелетлари ҳали ҳам сув тубида яширинган ва улардаги йўловчилар тақдири жамият томонидан унутилиб юборилган.
Ушбу мақолада биз ўтган асрдаги даҳшатли кема ҳалокатларини эслаймиз.

«Генерал Слокам», 1904 йил

7 крупнейших кораблекрушений XX века, сравнимых с гибелью «Титаника»

“Генерал Слокам” пароходи Американинг Нью-Йорк шаҳри бўйлаб 1904 йилнинг 5 июнида кемада сайр қилишга қарор қилган 1358 киши, шу жумладан 745 бола ва 500 аёл билан кема сафарига чиқди.
Кема қирғоқдан соат 9.30 да узоқлашди ва ярим соат ўтар-ўтмас тўсатдан ёқилғи сақланадиган кабина ёниб кетди. Ёнғиннинг тез тарқалишига ёнувчан бўёқлар билан қопланган ёғоч корпус сабаб бўлди.
Кемадаги қутқарув жилетлари ва қайиқлар тўлиқ яроқсиз, ёнғинга қарши шланглар эса тешилган бўлиб чиқди. Вазиятга таъсир ўтказа олмаган кема экипажи беихтиёр 1021 йўловчи ўлимининг гувоҳи бўлди. Бу ҳалокат АҚШ тарихидаги энг йирик кема ҳалокати сифатида тан олинган.

«Монблан», 1917 йил
Канаданинг 2500 тонна портловчи модда ташувчи “Монблан” юк кемаси 1917 йил 6 декабрь куни Галифакс шаҳри портида “Имо” йўловчи кемаси билан тўқнашиб кетди.

7 крупнейших кораблекрушений XX века, сравнимых с гибелью «Титаника»

Тўқнашув натижасида “Монблан” ёниб кетди ва 20 дақиқадан сўнг бутунлай портлади. 2,9 килотон тротилга тенг келган портлаш энергияси шаҳарнинг ярмини вайрон қилди. Бу ҳалокатда 1963 киши қурбон бўлди, 2000 дан ортиқ киши бедарак йўқолди, 9000 киши жароҳатланиб, кейинчалик уларнинг 300 нафари вафот этди.
Олимлар “Монблан”даги фожиани ядро қуролидан олдинги даврдаги инсон томонидан уюштирилган энг кучли портлаш сифатида тан олишди.

«Индигирка», 1939 йил

7 крупнейших кораблекрушений XX века, сравнимых с гибелью «Титаника»

Юк ва озод қилинган маҳбусларни ташиш учун фойдаланилган совет пароходи 1939 йилнинг 12 декабрида навбатдаги сафарга чиқди ва Хоккайдо ороли яқинида кучли бўронга учради. Капитан навигацияда хатога йўл қўйганлиги сабабли кема қояларга урилди ва ярим сув босган ҳолатда ёнбоши билан чўкиб қолди.
Трюмларда яширинган 745 кишининг аксарияти бўғзига сув тиқилиб чўкиб кетди. Кейинчалик Ғарб матбуоти бу денгиз ҳалокатини “Совет титаники” деб номлади.

«Ориа», 1944 год

7 крупнейших кораблекрушений XX века, сравнимых с гибелью «Титаника»

1943 йилда немис пароходи асирга олинган 4000 дан ортиқ италияликларни “Ориа” кемасида Грецияга олиб кетаётган эди. Патроклос ороли яқинида кема бўронга тушди ва қояларга урилди. Бу ҳалокатда 4000 ҳарбий асирдан 21 нафари, 161 экипаж аъзосидан эса фақат етти киши омон қолди.

«Донья Пас» 1987 йил

7 крупнейших кораблекрушений XX века, сравнимых с гибелью «Титаника»

1987 йилнинг декабрида Филиппин сувларида сузиб юрувчи паром нефть ташувчи танкер билан тўқнашиб кетди. Нефть тўкилиши оқибатида аланга содир бўлиб, иккала кемага ҳам тарқалди.
Икки кема, шу жумладан Донья Пас экипажидаги барча қочоқлар чўкиб кетди. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра сув 4300 га яқин йўловчини ютиб юборди ва бу бахтсиз ҳодиса тинчлик даврида юз берган энг йирик фожиа деб аталди.
Афсуски, ҳозирги даврда ҳам вақти-вақти билан кемалар ҳалокати содир бўлиб туради. Келажакда технологияларнинг ривожланиши туфайли экипаж хато қилишда тўхтайди ва бахтсиз ҳодисалар бўлмайди, деб умид қилиш мумкин.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.