Ядровий қуролга эга давлатлар сони ошиши мумин. Яна қайси мамлакатлар ядро қуроли яратишга қодир?
Айни пайтда расмий равишда ядровий кучлар мақомига эга бўлган бешта давлат мавжуд, яна тўрттаси норасмий равишда ўз арсеналида ядро қуролига эга. Бу рўйхат тез орада яна иккита давлат билан тўлдирилиши мумкин. Бу ҳақда россиялик сиёсатшунос Александр Перенджиев ОАВга маълум қилди.
“Ҳозирча биз бешта расмий ядровий давлатга эгамиз: Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой. Тўртта норасмий: Шимолий Корея, Исроил, Ҳиндистон, Покистон. Ушбу рўйхат Эрон билан тўлдирилиши мумкин. Оқибатда Эрон-Исроил муносабатлари кескинлашуви юзага келади, шунингдек, ушбу мамлакат ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ёмонлашади. Жанубий Африка ҳам ядровий қурол яратишга уринишлар қилгани маълум, аммо охир-оқибат ҳаммаси қандай якунлангани номаълум ”, деган Перенджиев.
Ҳарбий эксперт Россия ва АҚШ ўртасида ядровий хавфсизлик бўйича келишув мавжудлигини, бироқ бошқа давлатлар, ҳатто расман ядровий кучлар мақомига эга давлатлар ҳам ҳеч қандай мажбуриятларга эга эмаслигини эслатди. Қолаверса, айни дамда Москва ва Вашингтон ўртасидаги келишув ҳам хавфсизлик борасида умид бағишламайди.
“Мамлакатларимиз ўртасида стратегик ҳужум қуроллари шартномаси бўйича маслаҳатлашувлар яна тўхтатилди, вазият янада кескинлашиши мумкин. Қолаверса, муаммо нафақат қайси давлат ядровий қуролга эга бўлиши, балки Қўшма Штатлар ўз ядро каллакларини дунё бўйлаб сочиб ташлаганида. Демак, Туркия расмий равишда ядровий давлат бўлмаса-да, унинг ҳудудида ядро қуроли мавжуд. Худди шу нарса бошқа ҳудудларга ҳам тегишли”, деб тушунтирди ҳарбий сиёсатшунос.
Аввалроқ Перенджиев Эронда ядровий қурол яратиш учун барча имкониятлар бор, бироқ бу давлатнинг ядровий давлатга айланишига йўл қўйиб бўлмаслиги, чунки бу бир қатор халқаро можароларни кучайтириши ва жаҳон хавфсизлигига қўшимча хавф туғдириши мумкинлигини айтган эди.