АҚШ ядровий триадасининг учдан икки қисми шай ҳолатда экани айтилди
Америка стратегик ядровий кучларининг учдан икки қисми фойдаланиш учун доимий жанговар шай ҳолатда, деб хабар тарқатди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари стратегик қўмондонлиги.
“Мамлакатнинг ҳимояланган, хавфсиз, ишончли, самарали ядровий триадасининг учдан икки қисми можарода ғалаба қозонишга доим тайёр”, — дейилади маълумотда.
Америка олим-атомчилар бюллетени маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳозирда стратегик етказиб бериш воситаларида тахминан 1,7 минг ядровий каллакларга эга.
Америкалик экспертларнинг фикрига кўра, 1370 та ядро каллаклари 400 та шахтага асосланган Minuteman III қитъалараро баллистик ракеталарида ва 280 Trident II D5 баллистик ракеталари 24 та стратегик ядровий сув ости кемаларида жойлаштирилган.
Бундан ташқари, стратегик бомбардимончи ва яширин бомбардимончи самолётлари 300 та ядро каллакларини отиш учун тайёр. Яна 100 та тактик ядровий бомба Европадаги ҳаво базаларида жойлашган.