Яна бир "миналанган" самолёт шошилинч равишда Берлин-Бранденбург аэропортига қўнди
Ryanair Европа рейси миналангани ҳақидаги ёлғон хабар туфайли тўхтатилди. Дублиндан Краковга йўл олган самолёт шошилинч равишда Берлин-Бранденбург аэропортига қўнди, дея хабар бермоқда « Agence France-Presse».
Қайд этилишича, экипажнинг ўзи қўнишга рухсат сўраган. Самолёт бортида 160 киши бўлган.
Агентлик полиция вакилининг лайнерни фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўлинмалари қандай кутиб олганлиги ҳақида айтганларини келтиради. Ёнғин гуруҳлари ва полиция машиналари самолётга тортилди. Багажлар аэродром майдонига туширилди, у ерда нарсалар кинологлар томонидан текширилди.
Полициянинг таъкидлашича, одамлар ҳаётига таҳдид бўлмаган. Йўловчилар терминалга олиб кетилган ва уларга озиқ-овқат тарқатилган. Барча текширувлардан сўнг улар бошқа самолётда Краковга учган.
Маълумки, 23 май куни Ryanair Афина-Вильнюс рейсининг Минскга қайтишида айнан самолёт миналангани ҳақидаги хабар сабаб бўлган эди. Самолёт бортида «Nexta» журналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич бўлган. У ушбу операция натижасида ҳибсга олинган. Авиакомпания ва Европа Иттифоқи Беларусь ҳукуматиини самолётни олиб қочганликда айбламоқда. Расмий Минск фақатгина барча авиация хавфсизлиги протоколларига амал қилганини ва экипаж фавқулодда қўниш учун аэропортни мустақил равишда танлаганини таъкидламоқда.