Янги ўқув йили одатдагидек анъанавий тарзда бошланадими? Aкадемик лицейлар сентябрь ойида очиладими?
- 26.08.2020 11:39
- 361
- Ўзбекистон

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.
- Янги ўқув йили одатдагидек анъанавий тарзда бошланадими? Aкадемик лицейлар сентябрь ойида очиладими?
- Республика махсус комиссияси қарорига кўра янги ўқув йилини таълим муассасаларида масофавий тарзда бошлаш белгиланган.
Академик лицейларда таълим жараёнлари 2 курс ўқувчилари учун янги ўқув йилидан масофавий тарзда бошланади.
Шунингдек, 2020-2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонларини жорий йилнинг 7 сентябридан 15 сентябрига қадар бўлган муддатларда ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ургутдаги “муз сақланадиган ғор” - Яхтон
- 29 дақиқа аввал
- Самарқанд
СамАТИ талабалари Хитойда таълим олмоқда
- Бугун, 17:47
- Таълим
Устоз қадри – миллат тафаккурининг ўлчови
- Бугун, 14:30
- Таълим
Кўбай бобонинг камгап невараси
- Бугун, 13:32
- Таълим