Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс сари!
Тойлоқ туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.
Тадбирда дастлаб ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси Муродулла Холмухамедов барча йиғилганларни Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади. Янги Ўзбекистонни барпо этишда барча партия аъзоларини фаолликка чорлади.
Таъкидлаш лозимки, ўтган давр мобайнида 202,5 минг нафар аҳолига эга Тойлоқ туманида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Иқтисодиёти сабзавотчилик, боғдорчилик ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган туманда йирик саноат корхоналар (сони 1 тага), қўшма корхоналар 15 тага, кичик саноат корхоналари 357 тага, кичик бизнес субъектлари сони 236 тага кўпайди. Туманда экспорт ҳажми 7,9 млн. долларни, ҳудудий экспорт кўрсаткичи 7,1 млн. долларни ташкил қилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва вилоятдаги таниқли санъаткорлар ўз чиқишлари билан йиғилганлар кайфиятини кўтарди.
Насиба Мўминова,
ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши бўлим мудири.