Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги транспортлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олишда техник кўрикдан ўтказилмайди

Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

➖ тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;

➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;

➖ ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;

➖ тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

➖ навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатга олишда техник кўрикдан ўтказилмайди.