Янги Зеландияда барча масжидлар ёпилиши мумкин
- 15.03.2019 16:24
- 118
- Хориж

Янги Зеландия полицияси мамлакатдаги барча масжидлар вақтинча фаолиятини тўхтатсин, деган таклиф билан чиқди. Қонунни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг тегишли аризаси Twitter'нинг расмий саҳифасида эълон қилинди.
Жума куни бир гуруҳ қуролланган одамлар Аль-нур ва Линвуд масжидларига кириб, аҳоли билан ёнма-ён ўтириб намоз ўқишган ва маҳаллий вақт билан соат 13:45 ларда, яъни намоздан сўнг бирданига чиқиш эшикларини қуршаб олишган эди. Гувоҳларнинг айтишларича, масжидни қуршаб олишганида ичкарида 200-300 нафар атрофида одам бўлган. 27 киши ўлган, 30 киши яраланиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган эди. Тўрт киши - уч эркак ва бир аёл босқинчиликда айбланиб, ҳибсга олинган.
Полиция суриштирув ишларини давом эттирмоқда ва аҳолини жуда зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмасликка даъват этмоқда.
Ойдин тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Қуёшни тўсган вулқон
- 14 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Бугун Самарқандда жам бўлди дунё!
- 2 соат аввал
- Мутолаа