Япония қирғоқларида ғойиб бўлган круиз топилди: қутқарилганлар сони етти нафар 

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати шанба куни ғойиб бўлган «Kazu-1» круиз кемасидан яна уч кишини қутқариб олди, деб ёзади Kyodo агентлиги.

Жабрланганлар ҳушсиз ҳолда топилган. Аввалроқ кема бортида тўрт киши қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Kazu-1» кемаси шанба куни эрталаб Хоккайдо шимолидаги Уторо портидан чиқиб, хушманзара шаршарали Шари қишлоғи ҳудудига йўл олган. Хавфли сигнал маҳаллий вақт билан 13:15 атрофида олинган. Денгиз хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, бортда 24 нафар йўловчи, жумладан, икки бола ва икки экипаж аъзоси бўлган.