Японияда уч нафар жиноятчи осиб ўлдирилди

Японияда 2019 йилдан бери биринчи марта ўлим жазосига ҳукм қилинган уч нафар жиноятчи қатл этилди. Бу ҳақда буйруқни мамлакат адлия вазири имзолаган. Қотиллик қилгани учун 44 ёшдан 65 ёшгача бўлган уч эркак осилган.

Япония адвокатлар ассоциацияси ўлим жазосини бекор қилишга интилмоқда, бироқ кунчиқар мамлакат маъмурлари бу чора кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидламоқда.

Бугунги кунда Японияда юздан ортиқ маҳбус қатл этилишини кутмоқда. Қатл қилиш фақат Адлия вазирлигининг ёзма буйруғи билан амалга оширилади.