Японияда ва Арманистонда зилзила юз берди
Тинч океанида Иото оролидан 151 километр жануби-шарқда (Иво Жима, Япония) 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Эпицентрдаги силкиниш интенсивлигига кўра, зилзила “жуда кучли” деб баҳоланмоқда.
Шунингдек, Арманистон шимолида Грузия чегараси яқинида 4,6 магнитудали зилзила қайд этилди.
Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Грузия билан чегарадош Бавра шаҳридан 13 километр шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, силкинишлар кучи 6 баллни ташкил қилган.