Яшаш шароити ноқулай бўлган шаҳарлар

Мегҳалайя - Ҳиндистон
Яшаш учун энг ёқимсиз жойлардан бири дунёдаги энг ёмғирли жой - Ҳиндистондаги чалкаш тоғ тизмасининг ўртасида жойлашган Мегҳалайя штати ҳисобланади.
У ерда беш ой тўхтовсиз ёмғир ёғади, ундан кейин бошланган қурғочилик мавсуми етти ой чўзилади. Табиийки, маҳаллий аҳоли нафақат ёмғирлардан, балки сув етишмаслигидан ҳам азият чекади. Шаҳар оҳактошли ҳудудда жойлашгани сабабли сувлар ушланиб қолмасдан пастга сизиб қуйилади.
Дунёда яшаш шароитлари ёмон бўлган кўплаб шунга ўхшаш жойлар бор ва уларнинг барчаси муҳокама қилишга арзийди.

Индийский штат Мегхалая настолько дождливый, что обычные люди вряд ли смогут там жить

Ла-Ринконада - Перу
Перунинг Ла-Ринконада шаҳри Анд тоғларида, тахминан 5400 метр баландликда жойлашган. Бу ердаги ҳаво ҳарорати кундузи ҳам нолдан ошмайди, кечалари эса бутунлай музлаб қолиш мумкин. Тоғларда истеъмолга ярайдиган ўсимликлар ўсмайди, ҳаётий зарур кислород етишмовчилиги кузатилади, суви эса симоб билан ифлосланган. Оғир шароитлар туфайли одамлар тез-тез касал бўлади.

Дома в городе Ла-Ринконада

Шунга ҳам қарамай 2001-2009 йилларда шаҳар аҳолиси сони 235 фоизга ошди. Гап шундаки, тоғларда олтин конлари топилган ва шахталар қулаши, тасодифий портлашлар ва бошқа бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлиш хавфи бўлишига қарамасдан бу ерга 50 мингга яқин одам келган. Айтганча, бу ерда олтин қидирувчиларининг ўлими яхши хабар деб ҳисобланади. Маҳаллий эътиқодларга кўра тоғ одамни ўлдирса, олтин юқорига кўтарилиб, уни қазиб олиш осон кечар экан.

Жокякарта – Индонезия
Индонезиянинг Жокякартаси рассомлик, мусиқа, балет ва бошқа санъат турлари ривожланган жуда маданий шаҳардир. 2014 йилги маълумотларга кўра, бу жойнинг аҳолиси 404 минг кишини ташкил этган. Шаҳар фаол Мепати вулқонидан унчалик узоқ бўлмаган жойда жойлашганлиги сабабли бу ерларга келиб жойлашиб олишни хоҳлайдиганлар жуда кам.

Индонезийский город Ла-Ринконада красив, но опасен

Маҳаллий аҳоли бу тоғни илоҳий деб билади, негаки, у одамларнинг ҳаётини олиш билан бир вақтда уларга барака ато этади. Жокякартада яшашнинг муҳим афзаллиги унинг унумдор тупроғидир. Бироқ оддий одамлар фақат яхши ўсадиган ўсимликларни деб лава ва заҳарли газларнинг доимий отилиши билан ёнма-ён яшашга рози бўлишлари даргумон. Баъзида отилишлар зилзилалар билан бирга келади, 2006 йилда эса Жокякарта цунамига учради.

Сан-Педро-де-Атакама – Чили
Бу кичик шаҳарча Атакама чўли яқинида жойлашган. Суви жуда кам ва мишьяк билан заҳарланганлиги сабабли бу ерда ўсимликлар деярли ўсмайди. Очиқ манбаларнинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли бундан чўчимайди, чунки ҳаёти давомида уларда иммунитет шаклланган. Лекин сайёҳлар бу сувни ичгудай бўлса уларда заҳарланиш, қайт қилиш, танадаги оғриқлар ва бошқа аломатлар кузатилган. Шу сабаб бу ерга сайёҳ сифатида ташриф буюриш мумкин, лекин яшашни эплай олиш мушкул.

Одна из улиц поселка Ла-Ринконада

Атроф-муҳит шароити оғир бўлган баъзи жойларда одамлар ер ости уйлари қуришади. Бу уйлар уларга иссиқлик ва совуқдан яширинишга ёрдам беради, шунингдек, қурилиш материалларини тежаш имконини беради. Қуёш нури бўлмаган муҳитда яшаш одамларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, деб ўйлаш мумкин. Лекин олимлар буни муаммо ўрнида кўришмайди, чунки сунъий ёруғлик уни осонликча енгиши мумкин.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.