Яшаш уйида қонунга хилоф равишда қурол сақлаб келган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йилнинг 20 апрель куни Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хатирчи тумани Тасмачи МФЙда яшовчи 45 ёшли У.Р. ўзининг яшаш уйида 2 дона ов қуроллари ва 9 дона патронларни тегишли рухсатномасиз қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу ов қуроли ва патронлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Ўтказилган судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, аниқланган икки қуролнинг бири яроқсиз бўлиб, иккинчи қурол эса 16 калибрли “ИжК” русумли ов қуроли эканлиги ва 16 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган, ишлатишга яроқли бўлган 9 дона патронлари отиш учун яроқли эканлиги анқиланган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-кисми (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. У.Р. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.