Йил бошидан энг кўп хорижий пул ўтказмалари Самарқанд вилоятига келиб тушган

Давлат Статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг январ-июнь ойлари бўйича республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг номинал ўсиш суръати 109,2 фоизни ташкил этди.

Аҳолининг умумий даромадлари таркибидаги улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоиз пунктга тушиб, 13,6 фоизни ташкил этди.

Ушбу даромадларнинг ўзгариши аҳоли умумий даромадлари номинал қийматининг 1,3 фоизга ўсишини таъминлаб берди.

Ҳудудлар бўйича аҳолининг умумий даромадлари таркибида республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг улуши:

➖ Самарқанд вилояти – 20,3 % 

➖ Хоразм вилояти – 20,1 %

➖ Андижон вилояти – 18,5 %

➖ Қорақалпоғистон – 17,3 %

➖ Сурхондарё вилояти – 17,1 %

➖ Наманган вилояти – 15,8 %

➖ Қашқадарё вилояти – 14,8 %

➖ Фарғона вилояти – 14,5 %

➖ Бухоро вилояти – 13,9 %

Қолган вилоятларда аҳоли даромади таркибида хорижий пул ўтказмалари 10 фоиздан кам миқдорни ташкил қилмоқда. Хусусан, хорижий ўтказмалар энг кам бўлган ҳудуд бу Навоий вилояти – 4,2 %, Тошкент вилояти – 5,2 %, Жиззах – 6,9 % ва Тошкент шаҳри – 9,4 %.