“Йилнинг энг фаол журналисти” вилоят танловида қатнашинг!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими “Йилнинг энг фаол журналисти” анъанавий вилоят танловини эълон қилади.

Унда телевидение, радио, интернет, босма нашрлар ва фотожурналистика йўналишларидаги ижодий ишлар қабул қилинади.

Танлов талаблари қуйидагича:

– вилоятимизда амалга оширилаётган улкан яратувчанлик ишлари ҳамда йил дастурлари билан боғлиқ жараёнларни кенг ёритиб бориш;

– ёритилаётган мавзуга чуқур ёндашиш, ҳаққоний таҳлил қилиш, мустақил журналистик фикр юритиш ва жамоатчилик фикрини уйғотишга интилиш;

– Ватан, халқ, жамият манфаатлари йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган замондошларимиз сиймосини яратиш.

Танловга қуйидаги ҳужжатларни юборишингиз талаб этилади:

- муаллифнинг паспорти нусхаси;

- муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида маълумотнома (объективка);

- муаллифнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаси раҳбарининг тавсияномаси;

- муаллифнинг манзили ва  алоқа телефонлари;

- ижодий ишларининг сканер ва электрон нусхаси (телевидение ва радио бўйича кўрсатув ва эшиттиришлар дискда).

Танловга 2021 йил 1 июнидан 2022 йилнинг 1 июнга қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ижодий ишлар жорий йилнинг 15 июнигача таҳририятлар тавсияси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими (Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй. Вилоят Матбуот уйи)га юборилиши лозим.

Ғолиблар 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади.

Мурожаат учун: Тел.: 66-233-91-69, 66-233-91-51 (93-339-99-84 телеграмм рақами).