Йилнинг энг яхши адлия ходими ҳамда бўлими Самарқандда аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Самарқандда ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими" Республика кўрик-танлови якунига етди.
Танлов натижасига кўра, “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича биринчи ўринни Тошкент вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Умид Миршаев қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлими бош маслаҳатчиси Исатай Алдабергеновга, учинчи ўрин Андижон вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Аъзамжон Эркиновга насиб этди.
“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича 1-ўринни Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар адлия бўлими, 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлими, 3-ўринни Самарқанд вилояти Нарпай тумани адлия бўлими эгаллади.