Ёғингарчиликда Самарқанд шаҳри кўчаларини сув босмаслиги учун нима қилиш керак?

- Самарқанд шаҳридаги айрим кўча ва аҳоли хонадонларини кучли ёмғир ёққанда нега сув босади?

- Шаҳар кўчаларига сув тошиши нима сабабдан ҳар йили такрорланади?

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ва бир гуруҳ масъул ходимлар иштирокида шаҳардаги канал ва коллекторлар масаласида ўтказилган йиғилишда шу каби саволларга жавоб изланди.

Таъкидландики, бир неча ойдан буён Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи канал ва коллекторлар устида ҳамда унга туташ ҳудудларда қурилган бино ва иншоотлар белгиланган тартиблар асосида бузилиб, чиқиндилардан тўлиқ тозаланди. Шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналларни қатъий назоратга олиш, фуқаролар томонидан чиқинди ташланиши ва канализация қувурларининг уланишига йўл қўймаслик лозим. Аҳоли томонидан шундай ҳолатларга йўл қўйилса, қонун доирасида уларни огоҳлантириш ва ўрни келса чора кўриш керак.

- Канал ҳамда ариқлар йўли қайта таъмирланиб, у ерда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган ҳолда сув йўли бекитилмаса ва ҳар хил чиқиндилар ташланмаса, кўчаларни ҳеч қачон сув босмайди, - деди вилоят ҳокими.

Йиғилиш якунида мутасаддилар шаҳардаги канал ва коллекторлардаги ҳолатни жойига бориб ўрганди ва тегишли хулосаларга келинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.