Ёнғин содир бўлган уйдан икки кишининг жасади топилди

2019 йилнинг 3 декабрь куни 06:20 да Андижон шаҳри Саноат МФЙ, Темир йўл кўчаси, 120-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлими хабарига кўра, хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 4 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 04:26 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 1,5 квадрат метр майдонида пол қисми ёнган.

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгаси, 1965 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. ва унинг аёл таниши, 1982 йилда туғилган фуқаро В.С.нинг тутундан димиққан ҳолда жасадлари топилган.
Ёнғинга қўлбола электр иситиш мосламасидан фойдалангани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.