Йўқолиб қолган Абдуллоҳ Тоҳиров бўйича илк расмий маълумот берилди
Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Ҳатто #Адбуллоҳқаерда? хештеги тобора авж ола бошлади.
Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган. Бизга маълум қилишларича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.
“Биз имконимиз борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилмоқда.
Биз жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишини истаб қоламиз“, дейилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 20 яшар андижонлик Абдуллоҳ Тоҳиров жорий йилнинг 26 октябрида Андижон ИИБга чақиртирилган ва шу кундан фуқаро тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган эди.