“Ёш китобхон” танловининг 2019 йилги мавсумида неча ёшгача бўлганлар иштирок этиши мумкин?

“Ёш китобхон” танловининг 2019 йилги мавсумида иштирок этиш учун  ҳужжат топшириш давом этмоқда.

Танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин. Унда қатнашиш истагида бўлган ёшлар жорий йилнинг 15 майига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ёки маҳаллий кенгашларига ариза билан мурожаат қилиб, ўзи ҳақидаги тегишли маълумотлар (танлов анкетаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхалари)ни тақдим этади. Танлов қуйидаги учта ёш тоифаси бўйича алоҳида тартибда ўтказилади:

— 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар;

—15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар;

— 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар.

“Ёш китобхон” танловида иштирок этувчи ёшлар ўқиши керак бўлган китоблар рўйхатини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий ва маҳаллий кенгашларидан олиши мумкин.