Самарқандда “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда
- 19.02.2021 13:49
- 452
- Самарқанд

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида “Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилмоқда. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида уч ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритган 48 нафар китобсевар ёшлар ўзаро беллашмоқда.
- Бу танловга ўтган йили 10-14 ёш тоифаси бўйича қатнашиб, республика босқичида иккинчи ўринни эгаллаганман, - дейди оқдарёлик Гулсанам Абдулҳакимова. - Бу йил 15-19 ёшлилар орасида ўзимни синаб кўряпман. Асосийси, “Спарк” соҳибаси бўлиш эмас. Билимимни бойитиш, нутқимни ўстириш. Икки йил ичида 100 дан зиёд бадиий китоб ўқидим. Бунинг, албатта, келгусида фойдаси катта эканлигини биламан.
Уч кун давом этадиган танловнинг айни пайтдаги босқичида 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган 16 нафар китобхон ўғил-қиз уч шарт бўйича ўз билимини синаб кўряпти.
Тўлқин Сиддиқов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Халоскор
- Кеча, 21:04
- Ўқинг, қизиқ!
Рамазон ҳайити – эзгулик ва бирдамлик байрами
- Кеча, 15:32
- Жамият
Ибн Сино меросини биласизми?
- 28/03, 19:55
- Самарқанд