"Ёш китобхон": Нурободлик Гулмира танловнинг республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди
- 25.03.2025 19:10
- 104
- Мутолаа

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича республика финал босқичи якунланди.
Ушбу босқичда республикамиздаги 12 та вилоят, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган энг иқтидорли ва зукко ёшлар ўзаро рақобатга киришди. Қувонарлиси, танловда Самарқанд вилояти номидан нурободлик ёш китобхон Гулмира Норпўлатова иштирок этиб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Якунда Г.Норпўлатова жами 334,7 балл тўплаб, фахрли 2-ўринни эгаллади ва 75 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Теглар:
Ёш китобхон
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Эшак арава ортидан “Captiva”, “Hyundai”
- Кеча, 11:43
- Самарқанд
Ғалла ўримида хавфсизлик муҳим
- Кеча, 11:09
- Қишлоқ хўжалиги