ЙТҲ оқибатида самарқандлик аёл тан жароҳати олди
- 13.01.2021 13:55
- 194
- Ҳодиса

Кеча, 12 январь куни соат 21.35 ларда Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги “Шарқ” йўл-патруль хизмати пости яқинида 32 ёшли Қирғизистон Республикаси фуқароси Самит А. ўзининг бошқарувидаги «TOYOTA LAND CRUISER» автомобили билан йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у автомобиль бошқарувини йўқотиб, 55 ёшли Бекназаров Р. бошқарувидаги «Lacetti» билан тўқнашув содир этган ва бетон тўсиққа урилган. Дастлабки маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисасининг сабаби «TOYOTA» ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган.
ЙТҲ оқибатида йўловчи – Самарқанд вилоятида туғилган 25 ёшли Гулсара А. тан жароҳати олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.
Теглар:
ЙТҲ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- Кеча, 16:06
- Маслаҳат
Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди
- 19/04, 14:17
- Жиноят ва жазо