ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси эксперти Фенг Жинг бошчилигидаги делегация Самарқандда нималарни муҳокама қилмоқчи?
- 13.01.2020 16:59
- 172
- Самарқанд
Мамлакатимизда бўлиб турган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС эксперти Фенг Жинг бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Делегация 13-16 январь кунлари маданиятлар чорраҳаси ҳисобланган Самарқанд шаҳрининг тарихий ҳудудида олиб борилаётган қурилиш, ободонлаштириш ишлари билан танишишни режалаштирган.
Айни пайтда делегация вакиллари шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ва тегишли вазирликлар ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари билан белгиланган масалаларни муҳокама қилишмоқда. Мулоқот давомида делегация аъзолари Бибихоним мадрасасининг бугунги ҳолати билан танишганини таъкидлаб, уни қайта тиклаш бўйича тавсиялар беришди.
Таъкидланишича, делегациянинг уч кунлик ўрганишлари якунида Самарқандни ЮНЕСКО рўйхатидан чиқариш ёки қолдириш масалалари муҳокама қилинади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.